28811

Президентнинг янги Фармони билан Марказий банк фаолияти тубдан такомиллаштирилди.

Иқтисод 10 январь 9:34 2 635

Президентнинг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон Фармони билан Марказий банк фаолияти тубдан такомиллаштирилди.

Фармонга кўра Марказий банк фаолиятининг стратегик мақсадли йўналишлари деб қуйидагилар белгиланди:

Президент Фармони билан нархлар барқарорлиги;
банк тизими барқарорлиги ва ривожланиши;
тўлов тизими барқарорлиги ва ривожланиши.

Марказий банкнинг Банк назорати ва Кредит қўмиталари, Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ташкил этилди.

Президент Фармони билан қуйидаги комиссия ва кенгашлар тугатилди:

Республика банк кенгаши;
Республика пул-кредит сиёсати комиссияси;
Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси.

Президент Фармони билан шунингдек:

банкрот деб топилган ёки кредит бўйича узилмаган қарздорлиги мавжуд корхоналарни тижорат банклари мулкига ўтказиш тартиби бекор қилинди;
бошқарув компаниялари, инвестицион компания ва фондлар, банк фаолиятига хос бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар устав фондларида банкларнинг иштироки тақиқланди.

Ҳужжат матни билан www.lex.uz орқали танишишингиз мумкин.

Изоҳ билдириш