47567

Нон нархи ошгани сабабли оилаларга компенсация тўланади

Иқтисод 15 сентябрь 9:56 1 764

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 13 сентябрдаги №731-сонли қарори қабул қилингани ва Ўзбекистонда 15 сентябрдан қолипли нон, яъни буханка нархи давлат томонидан эмас, ички бозордан келиб чиқиб нархланиши ҳақида хабар берган эдик.

Қарорга кўра, нон ва ун нархи ошаётгани сабабли аҳолига қулайлик туғдириш мақсадида:
2018 йил 1 октябрдан бошлаб;

Ҳукумат қарори билан белгиланмоқдаки:

а) 2018 йил 1 октябрдан бошлаб 14 ёшгача фарзандлари бўлган оилаларга болалар сонидан келиб чиққан ҳолда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан белгиланадиган нафақа энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан қуйидаги миқдорда тўланади:

б) пул компенсацияси Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади;

в) заруратга кўра, бозорда дон ва ун нархлари кескин ўзгаришининг олдини олиш мақсадида истеъмолчиларга сотиш учун давлат захирасидан дон чиқариш таъминланади.

Изоҳ билдириш