45289

Нима сабабдан Россияда Ravon автомобилларининг нархи кескин оширилди?

Иқтисод 27 июль 14:23 767

Россия бозорида таклиф этилаётган Ravon автомобилларининг тўртта моделидан учтасининг нархи сезиларли даражада ошди, деб хабар берди “Российская газета”.

Хабарда айтилишича, ўзбек бренди ваколатхонаси R2 хэтчбеки ва Nexia седани нархини 50 минг рублга, Gentra седанини – 20 минг рублга оширган. Яна бир модель – R4 ҳозирча аввалги нархида таклиф қилинмоқда.

Эндиликда автоматик трансмиссияли энг арзон автомашина бўлган Ravon R2 хэтчбеки камида 489 минг рублга сотилмоқда. Энг юқори комплектациядаги машина 559 минг рубл туради.

Nexiaни 499-599 минг рублга, R4ни 529- 659 минг рубга, Gentraни эса 569-699 минг рублга сотиб олиш мумкин.

Аввалроқ GM Uzbekistan экспортга чиқариладиган автомобиллар нархи оширилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилганди.

Изоҳ билдириш