6677

Навоий кон-металлургия комбинатида 31 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади

Иқтисод 18 май 10:32 337

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2017-2026-йилларда Навоий кон-металлургия комбинати ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилди.

Унга мувофиқ, 2026 йилгача 3 миллиард 63 миллион долларлик 27 лойиҳа амалга оширилади, деб хабар қилади «Жаҳон» АА.

Натижада комбинатда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 30 фоизга ортиб, 31 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Бугунги кунда Навоий кон-металлургия комбинати жаҳондаги олтин ва уран ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар ўнлигига киради. Ҳозирда комбинатда 60 мингга яқин киши меҳнат қилмоқда.

Изоҳ билдириш