33682

Нахотки, Ўзбекистон халқ артистлари ҳам солиқдан қарздор бўлса

Иқтисод 7 март 13:47 531

Давлат солиқ қўмитаси 2018 йилнинг 28 февраль ҳолатига кўра концерт-томоша фаолиятини амалга оширишда қарздорлиги бор санъаткорлар рўйхатини эълон қилди. Қўмита томонидан ASR.UZ‘га тақдим этилган мазкур рўйхатга Республикадаги 2000 нафардан ортиқ санъаткор киритилган.

Хусусан, Ўзбекистон халқ артистлари — Шерали Жўраев 9 минг сўм, Юлдуз Усмонова 344 минг сўм, Маҳмуд Номозов 815 минг сўм, Зулайҳо Бойхонова 86 минг сўм;

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар — Иззат Иброҳимов 673 минг сўм, Сардор Раҳимхон 167 минг сўм, Ҳажиакбар Ҳамидов 86 минг сўм; хонандалардан Анвар Ғаниев 13 минг, Ўлмас Оллаберганов 7 минг, Феруза Жуманиёзова 168 минг, Наргиз 167 минг, Шоҳруҳхон 167 минг, Санжар Холиқов 463 минг, Ғайрат Усмонов 169 минг, Муниса Ризаева 156 минг, Умидахон Хўжаева 153 минг,  Азиз Ражабий 826 минг,  Равшан Собиров 243 минг, Азиз Раметов 365 минг, Азиза Ниёзметова 429 минг, Адҳам Солиев 172 минг, Отабек Муталхўжаев 421 минг, Сардор Мамадалиев 359 минг, Зоҳиршоҳ Жўраев 172 минг сўм қарздорлиги қайд этилган.

Рўйхатдан жами уч актриса ўрин олган. Унда келтирилишича, Ҳалима Ибрагимованинг 1 миллион 445 минг, Замира Бешимованинг 621 минг, Шаҳзода Муҳаммедованинг 19 минг қарзи борлиги аниқланган.

Изоҳ билдириш