32348

Миллийбанк Германиянинг AKA банки билан 100 млн евролик шартнома имзолади

Иқтисод 20 февраль 15:38 752

2018 йил 19 февраль куни Франкфурт Майнда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Германиянинг «AKA Bank» (AKA Ausfuhrkredit-Gesellschaft mbH) ўртасида Ўзбекистоннинг Европа мамлакатлари билан савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантириш учун 100 миллион евролик кредит шартномаси имзоланди.

Кредит шартномаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 30.11.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикаси билан икки томонлама ҳамкорлигини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3414-сонли қарори ижроси доирасида имзоланди.

«AKA Bank» билан имзоланган ушбу шартнома Ўзбекистон Республикаси бош вазири А.Н.Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясининг 2017 йилнинг 14-17 ноябрь кунлари Германияга қилинган сафари доирасида амалга оширилган келушувларнинг амалий ифодасидир.

Шартнома, хусусан, ГФР ва Европа Иттифоқининг бошқа давлатларидан товарлар ҳамда хизматлар импортини ўз ичига олган инвестиция лойиҳаларини, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун банкка кредит линияси ажратилишини назарда тутади.

Изоҳ билдириш