42392

Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби cоддалаштирилди

Иқтисод 20 июнь 9:01 364

Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, Микрокредит ташкилоти филиал ташкил қилишда сўраладиган талаблар қисқартирилди. Хусусан, эндиликда микрокредит ташкилоти лицензия олинган кундан бошлаб камида икки йилдан зиёд ўз фаолиятини амалга оширган бўлиши ҳамда Марказий банкнинг талабларига жавоб бериши шарт эмас.

Яна бир ўзгаришга кўра микрокредит ташкилотининг тўлов муддати 30 кундан ортиқ кечиктирилган муддати ўтган кредитларнинг суммаси охирги 6 ой давомида микрокредит ташкилоти кредит портфелининг 5% дан кам миқдорини ташкил этган ҳолатларда қониқарли молиявий ҳолатга эга деб топилиши белгиланди.

Изоҳ билдириш