29843

МБ энг кўп валюта сотилган ва харид қилинган ҳудудларни маълум қилди

Иқтисод 19 январь 16:35 1 149

Марказий банк ўтган йилда сотилган ва харид қилинган хорижий валюта тўғрисида маълумотларни маълум қилди.

2017 йил сентябрь-декабрь тижорат банклари томонидан жисмоний шахслардан 854 миллион долларни сотиб олишди.

«Аҳолидан хорижий валютани солиб олиш операциялари асосий улуши Тошкент — 32 %, Самарқанд — 10 %, Фарғона — 9 %, Андижон — 8 %, Наманган — 7 % тўғри келади», — деб таъкидлашди МБда.

Валютани аҳолига сотишга келадиган бўлсак, Ўзбекистон банклари аҳолига 56 миллион доллар сотишган. Бу жараён тўрт ой давомида доимий ижобий динамикага эга бўлди: сентябрда — 3,9 миллион доллар, октябрда — 11,9 миллион доллар, ноябрда — 17,8 миллион доллар, декабрда — 22,3 миллион доллар.

«Чет эл валютасини жисмоний шахсларга сотиш ҳажмининг ойма-ой ўсиши, импорт қилувчи хусусий тадбиркорларнинг норасмий бозордан  банк секторига ўтиши билан изоҳланади, уларнинг умумий сотишдаги улуши 60 % ёки 33,5 миллион долларни ташкил қилди», — дея маълум қилишди МБда.

Банкларда доллар сотиб олиш бўйича етакчи бўлган ҳудудлар бу: Тошкент — 48 %, Тошкент вилояти — 12 %, Наманган ва Фарғона — 9 %, Хоразм — 7 %.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2017 йил 5 сентябрдаги жисмоний шахслар банклар орқали айирбошлаш йўлга қўйилганди. Валюта сотиб олиниши тижорат банкларнинг конверсион бўлимларда халқаро тўлов карталарига туширилиши орқали амалга оширилмоқда. Ушбу карталардан фойдаланиш чет эл мамлакатларда ҳеч қандай чекловлар йўқ.

Изоҳ билдириш