17892

Марказий банк вакили Ўзбекистонда 100 минг сўмлик купюра чиқарилиши ҳақида маълумот берди

Иқтисод 14 сентябрь 15:02 2 371

Ўзбекистонда 100 минг сўмлик купюра чиқарилиши ҳақидаги миш-мишлар асоссиз. Бу ҳақда бугун, 14 сентябрь куни Media Hall NAESMI’да Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ташкил этилган брифингда маълум қилинди, деб ёзади Дарё нашри.

Турли ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда 100 минг сўмлик купюра чиқарилиши ҳақида маълумотлар тарқалди. Бу гап-сўзлар асоссиз. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳозирча 100 сўмлик купюра чиқаришни режалаштирмаяпти. Бундай қарор қабул қилинса, албатта ОАВ орқали маълумот берилади,- деди Темур Ишметов, Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

Изоҳ билдириш