50224

Марказий банк талабаларга махсус стипендия танловини эълон қилди

Иқтисод 25 декабрь 9:39 363

Марказий банк бакалавриат ва магистратура талабалари учун махсус стипендия танловини эълон қилди.

Банк хабарига кўра, танловда банк иши, иқтисодиёт, банкларда бухгалтерия ҳисоби, макроэкономика, статистика ва ахборот технологиялари йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабалар иштирок этиши мумкин.

Асосий мезонлари:

• ўқув жараёнида юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлиши;

• давлат тили, рус тили ва камида битта хорижий тилни мукаммал билиш талаб қилинади.

Ҳужжатларни қабул қилиш – 1-15 февраль 2019 йил, кўриб чиқиш ва танлов – 16 февраль-1 март.

2018/2019 ўқув йили учун Марказий банк стипендияси 1 февралдан бошлаб тайинланади

Изоҳ билдириш