28113

Марказий банк: 2018 йилда инфляция даражаси 11,5-13,5 фоизни ташкил этади

Иқтисод 3 январь 17:38 450

Ўзбекистон Марказий банки 2018 йилга мўлжалланган монетар сиёсатининг асосий йўналишларига доир ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, 2018 йилда инфляция юқори даражада бўлади ва йиллик 11,5-13,5 фоизни ташкил этади.

«2018 йилдаги иқтисодий ўсишнинг назарда тутилган суръатлари доирасида инфляция прогнози ва пулга бўлган талабни ҳисобга олган ҳолда, келаси йилда пул массасининг 12-15 фоизга кўпайиши кутилмоқда. Шу билан бирга, иқтисодиётни кредитлаш қолдиғи ҳажми ҳам мос равишда ўсиши кутилмоқда», дейилади банк ҳисоботида.

Марказий банк шунингдек, валюта сиёсатини амалга оширишда валюта курсини валюта биржасида Марказий банкнинг минимал иштироки орқали бозор механизмлари асосида шакллантиришга асосий эътибор қаратилишини маълум қилди.

Изоҳ билдириш