29451

Марказий банк 2018 йилда 100 минг сўмлик банкнотларни муомалага чиқариши мумкин

Иқтисод 17 январь 8:51 1 670

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки нақд пул муомаласини такомиллаштириш вазифалари доирасида муомаладаги банкнотлар тузилмасини оптималлаштириш ишлари давом эттирилишини маълум қилди. Бу ҳақида Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 2018 йилда Марказий банк томонидан кичик қийматдаги купюраларни янги шаклдаги 50, 100, 500 сўмлик тангаларга босқичма-босқич алмаштириш ҳамда 200 сўмлик тангаларни чиқариш режалаштирилган.

«Нақд пул муомаласини янада такомиллаштириш вазифаси доирасида банкноталар тузилмасини оптимизация қилиш ишлар давом эттирилиши ва миллий валютадан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида йирик қийматдаги купюраларни муомалага чиқариш кўзда тутилган», — дейилган Марказий банк хабарида.

Изоҳ билдириш