4663

Ҳисоблагич бўлмаса, газ учун тўлов икки баравар қимматлашади

Иқтисод 24 апрель 12:50 327

1 октябрдан табиий газни ҳисоблаш ускуналари бўлмаган маиший истеъмолчиларга етказиб бериш белгиланган тарифнинг икки баравар қийматини қўллаган ҳолда амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 20 апрелдаги қарорида айтилади, деб ёзади «Газета.uz».

1 июндан етказиб берилган газ учун қарздорлиги туфайли, газдан узиб қўйилган истеъмолчилардан газ таъминоти тармоқларига қайта уланиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида тўлов ундириб олинади.

Ҳужжатда, шунингдек, замонавий газни ҳисоблаш электрон ускуналари «Ўзтрансгаз» компанияси маблағлари ҳисобидан ўрнатилиши, истеъмолчилар ҳисоблагичлар пулини йил давомида тўлаб бериши кўзда тутилган.

Изоҳ билдириш