39770

Ҳисоб палатаси кимларнинг маълумотлар базасидан фойдалана олади

Иқтисод 23 май 14:26 460

Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2018 йилдаги 362-сон қарори билан солиқ солинадиган базани ва солиқ тўловчиларнинг тўлиқ қамраб олинишини реал вақт режимида баҳолашни таъминловчи Ҳисоб палатасининг дастурий комплекси жорий этилмоқда.

Norma`нинг маълум қилишича, ҳисоб палатаси олий ташқи аудит ва молиявий назорат органи ҳисобланади ҳамда барча давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда ўз ваколатларини амалга оширади.

Президентнинг 10.08.2017 йилдаги ПФ-5147-сон Фармони билан унинг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлариқабул қилинган.

Дастурий комплекс Ҳисоб палатасига солиқ ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базасини таққослаш имконини беради. Шу муносабат билан унинг бундай фойдаланишини таъминлаш мажбурияти юклатилган давлат органлари ва ташкилотларининг иккита рўйхати тасдиқланди.

Биринчиси электрон маълумотлар базаларига эга бўлган ва, тегишинча, улардан реал вақт режимида фойдаланишга рухсат эта оладиган давлат органлари ва ташкилотларидан иборат. Улар атиги 12 та:

Уларнинг Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиши икки ҳафта муддатда таъминланади.

Иккинчисига электрон маълумотлар базалари шакллантирилгунга қадар Ҳисоб палатасининг электрон сўрови асосида ахборотни маълумотлар айирбошлаш дастурий таъминоти орқали тақдим этадиган давлат органлари ва ташкилотлари (атиги 33 та) киритилган. Улар 2018-2020 йиллар мобайнида ўзларининг маълумотлар базасини шакллантиришлари шарт.

Жорий йилнинг 1 декабригача маълумотлар айирбошлашнинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилади ва фойдаланишга топширилади.

Изоҳ билдириш