4797

Импорт операциялари бўйича шартномалар тўхтатилмаган. Марказий банк баёноти

Иқтисод 25 апрель 21:06 327

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки интернет нашрлари томонидан маълум қилинган тижорат банкларининг импорт шартномалари бўйича тўловларни амалга ошириш, шунингдек, маҳсулотлар импорт қилиниши тўхтатилганлиги ҳақида хабарларга раддия берди.

«Кейинги кунларда бир қатор интернет нашрларда Ўзбекистон тижорат банкларида импорт шартномалари бўйича ва етказиб берилган товарлар учун тўловларни амалга ошириш операциялари тўхтатиб қўйилгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.

Марказий банк маълум қиладики, импорт бўйича келтириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича шартномалар тўловлари ўз вақтида ва тўла ҳажмда амалга оширилмоқда ва уларнинг тўхтатиб қўйилгани ҳақидаги гап-сўзлар мутлақо асоссиздир.

Таъкидлаш лозимки, мамлакат тижорат банклари ўз мижозларининг хорижий ҳамкорлари олдидаги мажбуриятларини бажаришига бундан кейин ҳам узлуксиз кўмак бериб боради», — деб таъкидланган берилган расмий баёнотда.

Изоҳ билдириш