49573

Электр энергияси меъёри ойига бир абонентга 300 кВт соат қилиб белгиланади

Иқтисод 28 ноябрь 21:08 1 016

“Ўзбекэнерго” АЖ матбуот хизмати аҳоли истеъмоли учун электр энергияси базавий меъёри ойига бир абонентга 300 кВт соат қилиб белгиланишини хабар қилмоқда.

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб тажриба тариқасида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида истеъмолчилар томонидан электр энергиясини тежаш ҳамда мақсадли фойдаланиш мақсадида махсус тизим йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.

Аҳоли томонидан амалда фойдаланилган электр энергиясининг базавий нормадан ортган қисми учун — белгиланган тарифга 1,2 баравар ўсувчи коэффициентни қўллаш амалиётини жорий этиш белгиланди. Ушбу амалиёт синовдан ўтса, 2019 йилнинг 1 июлига қадар электр энергияси истеъмоли базавий меъёрларини республика бўйича амалда қўлланиши жорий этилади.

Изоҳ билдириш