47857

Эксперт: «Ўзэлтехсаноат» GM Uzbekistan’дан ҳам кучлироқ монополистга айланиши мумкин

Иқтисод 24 сентябрь 12:05 450

«Бизни яна бир «сюрприз» кутаётганга ўхшайди. «Ўзэлтехсаноат» АК нафақат протекционизмни кучайтирмоқчи, балки худди шундай имтиёзларни қўлга киритиб, монополистга айланмоқчи», — деб ёзди эксперт.

«У кўпроқ нарсани хоҳлаяпти: тайёр электротехника маҳсулотларини импорт қилишда умумий ҳажмнинг 60 фоизи миқдорида тўланадиган божхона божлари ва аксиз солиқларидан тушган маблағлар Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилиши керак, — дея қайд этди Сирожиддинов. — Бундай юзсизликкача ҳатто бизнинг «севимли» «Ўзавтосаноат»имиз ҳам бориб етмаган эди».

Эксперт GM Uzbekistan’нинг самарасиз фаолиятини солиштириш учун келтириб ўтди

«Ўзавтосаноат» АКнинг 2017 йил учун бизнес-режасига кўра, 2017 йил 1 июнь ҳолатига компания ишчилари сони 25,7 минг кишини ташкил қилган. 2017 йилда компания 135,5 мингта автомобиль чиқарган.

Агар соҳада ўртача иш ҳақи 300 долларга тенг деб олинса, компаниянинг иш ҳақи жамғармаси тахминан 100 миллион долларга тенг бўлади.

«Тасаввур қиламиз, биз ҳар йили 120 мингта автомобилни ўртача 8000 доллардан ишлаб чиқармаймиз, балки импорт қиламиз. Эркин савдода, яъни импорт тарифлари ҳамда автомобиль импортига аксизлар йўқ бўлган ҳолатда, енгил автомобиллар импортидан ҚҚСдан давлат бюджетига тушадиган маблағлар 192 миллион долларни ташкил этади. Енгил автомобиллардан ташқари, бошқа автомобилларнинг импорти бу миқдорни янада оширади», — дейди Сирожиддинов.

«Энди, енгил автомобиллар импортига 20 фоиз миқдорда ставка бўйича тариф жорий этамиз, натижада уларнинг импорт ҳажми йилига 120 минг дона автомобилдан 100 минггача қисқаради. Бундай ҳолатда давлат бюджетига фақатгина енгил автомобиллар импорт тарифи ва ҚҚСдан тушум миқдори 352 миллион долларгача ошади», — дея қўшимча қилиб ўтган у.

Натижада, олим шундай хулосага келади: бизнинг даромад камида 252 миллион долларга кўпроқ бўлиши мумкин эди, енгил автомобиллардан ташқари, бошқа автомобиллар ҳам ишлаб чиқарилиши ҳисобга олинса, биз шунчаки давлат бюджетидан «Ўзавтосаноат» АК барча ходимларига иш ҳақини улар бу автомобилларни ишлаб чиқармагани учун тўла ҳажмда компенсация қилиб беришимиз мумкин.

Изоҳ билдириш