480

Дунёда Хитой банк сектори биринчи ўринга чиқмоқда

Дунё | Иқтисод 7 март 8:08 557

Хитой банк тизими 2016 йил якунларига кўра фаол активлар сони бўйича дунёда етакчи ўринни эгаллаб, Евро ҳудуд молия тизимини ортда қолдирган ва АҚШ банк тизимидан  қарийб икки маротаба илгарилаб кетган.

Айни вақтда Хитойга тегишли активлар миқдори 33 трлн долларга етган. Евро ҳудуднинг активлари суммаси 31 трлн доллар бўлса, АҚШ ҳисобида 16 трлн доллар, Японияда эса 7 трлн доллар.

Шу тариқа, Хитой банк секторининг кўрсаткичи мамлакат ялпи ички ишлаб чиқариш миқдоридан 3,1 маротабага ўзиб кетган.

Financial Times нашрининг хабарига кўра, бу ҳолат Хитойнинг дунё молия бозоридаги ўрнининг ўсишида унинг бошқарув тизимидан қатъи назар, жаҳонда глобал инқироз оқибатларини енгишида ва миллий иқтисодиётининг тизимли ривожланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу ўринда мутахассислар Хитой банк тизимининг ўта тараққий этиб кетиши мамалакат иқтисодиётининг банк молияларига боғланиб қолишидан ташқари захира фондларини самарасиз тақсимланиши ҳамда молиячилар тили билан айтганда хавфли кредитлар сонининг кўпайишига сабаб бўлиши мумкин.

Изоҳ билдириш