Декабрь ойида товар ва хизматлар нархлари даражаси ўртача 2,7 фоизга ошди, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 4,4 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,8 фоизга ва хизматлар 0,8 фоизга кўтарилди. Ҳисобот даврида асосий инфляцион омил озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиши бўлди (таъсир улуши — 70,2 фоиз).

Озиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида ўртача 4,4 фоизга қимматлашиб, истеъмол нархрлари индекси (ИНИ) умумий ўсишини 1,9 фоиз даражасида таъминлади.

Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсиши билан бир қаторда, айрим маҳсулотларнинг нархлари арзонлашганлиги кузатилди. Жумладан, сабзи 15,9 фоизга, карам 5,9 фоизга, мош 4,7 фоизга ва парранда гўшти маҳсулотлари нархлари 4,5 фоизга арзонлаган.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида 1,8 фоизга қимматлашди, бу, ўз навбатида, умумий ИНИнинг 0,6 фоиз фоиз даражасида ўсишига олиб келди.

Аҳоли учун пуллик хизматлар соҳаси декабрь ойида 0,8 фоизга қимматлашди. Бу эса истеъмол нархлари индексининг умумий ўсишига 0,2 фоиз фоиз даражасида таъсир қилди.

Ушбу соҳада асосий инфляцион омил сифатида ҳуқуқий хусусиятга эга хизматлар ва банк хизмати тарифлари 15,0 фоизга, маиший хизматлар 1,6 фоизга, таълим хизматлари 1,2 фоизга ва тиббиёт хизматлари 1,1 фоизга қимматлашди.