213

Давлат раҳбари «Ишлаб чиқариш объектларидан тадбиркорлар фойдаланишини янада рағбатлантириш тўғрисида» қарор қабул қилди

Давлат раҳбари «Ишлаб чиқариш объектларидан тадбиркорлар фойдаланишини янада рағбатлантириш тўғрисида» қарор қабул қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қурилиши тугалланмаган объектлар ва бўш турган ишлаб чиқариш майдонларини ўз назоратига олмоқда, деб ёзмоқда Давлат рақобат қўмитаси матбуот хизмати.
Давлат раҳбари «Ишлаб чиқариш объектларидан тадбиркорлар фойдаланишини янада рағбатлантириш тўғрисида» қарор қабул қилди. Ҳужжат қурилиши тугалланмаган объектлар ҳамда фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали ва оқилона фойдаланиш учун ижобий муҳит яратиш, зарур сармоялар киритиш, замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда янги иш ўринларини ташкил этишга йўналтирилган.

Таъкидлаш жоизки, тижорат банклари қарорни ижро этиш доирасида юридик ҳамда жисмоний шахслар, шунингдек қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмайдиган саноат майдонлари асосида инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи ижарачиларга имтиёзли кредитлар тақдим этади.

Кредитлар 12 ойлик имтиёзли давр билан 5 йилга қадар бўлган муддатга берилади ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасидан ошмайди. Ҳужжатда инвентаризациядан ўтказиш ҳамда қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш бўйича ҳудудий Идоралараро комиссиялар ташкил этиш назарда тутилган. Давлат рақобат қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармалари уларнинг ишчи органлари сифатида белгиланди. Идоралараро комиссиялар тегишли ҳудудлардаги қурилиши тугалланмаган объектлар ҳамда фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш, уларнинг эгалари билан ишлаб чиқариш ёки хизматлар соҳаси объектларини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек янги иш ўринларини ташкил этиш билан шуғулланади.

Изоҳ билдириш