28561

Банкоматдан пул ечиб олиш миқдори оширилди

Иқтисод 8 январь 12:00 717

Жорий йилнинг 5 январидан эътиборан Миллий банкнинг банкоматларида пулни нақдлаштиришнинг максимал суммаси 200 минг сўм қилиб белгиланди.

Айни чоғда, ушбу хизматдан фойдаланишда нақдлаштирилиши назарда тутилган сумманинг 1 фоизи миқдорида комиссия тўлови ушлаб қолиниши жорий қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар Дастурининг ижроси юзасидан Ўзбекистон Банклар ассоциацияси тижорат банклари билан биргаликда амалдаги банк хизматларига белгиланган тарифларни қайта кўриб чиқ​қанди. Шунингдек, Марказий банкнинг тавсиявий тариф режаларида банк пластик карталар орқали банкоматлардан банк пластик карточкасидаги маблағларни нақдлаштиришда комиссия тўлови олинмаслиги талаби 2017 йил 12 декабрдан расман бекор қилинган.

Изоҳ билдириш