48062

Қандай шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкнота муомалага яроқсиз ҳисобланади?

Иқтисод 3 октябрь 11:26 261

Қуйидаги шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкнота муомалага яроқсиз ҳисобланади:

– бўлакларга ажратилган, шу жумладан ёпиштирилган бўлса;

– дастлабки ранги ўзгарган ёки ранги ўчган бўлса;

– ёнган ёки куйган ҳолатда бўлса;

– қонуний тўлов воситаси эканлигини кўрсатувчи асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиқ қисмига мой, бўёқ ёки сиёҳ тўкилган бўлса;

– банкнотада кимёвий реактивлар таъсири бўлса;

– муайян даражада қасддан шикастланган ҳолда тасвир (сурат, портрет) ўзгартирилганда, номинали ўзгартирилган, ҳимоя ипчалари олиб ташланган, катта ҳажмдаги ёзувлар бўлса;

– банкнотлар аниқ босма хатога эга бўлган (сув белгиси ёки ҳимоя ипчаларининг йўқлиги ёки нотўғри жойлашганлиги), тасвирлари тўлиқ босилмаган ёки суркалиб кетган бўлса;

– банкнота геометрик ўлчамининг 3 mm га тенг ёки ундан ортиққа ўзгарган бўлса;

– банкнота тасвирини (суратини, портретини, шаклини) аниқлаш имконини бермайдиган даражада сезиларли сийқаланган ва ифлосланган бўлса;

– ўзининг қаттиқлик даражасини сезиларли даражада йўқотиб, юмшоқ ҳолга келган банкнотлар.

Каналга уланиш :
https://t.me/huquqiyaxborot

Изоҳ билдириш