43647

АҚШ доллари ҳақида 10 қизиқарли факт

Иқтисод 4 июль 9:08 1 605

АҚШ доллари ҳақида 10 қизиқарли факт. Мисол учун, АҚШ доллари купюрасини тайёрлаш баҳоси 5,7 центни ташкил қилади.
АҚШ доллари – дунёдаги энг оммалашган тўлов воситаларидан биридир. Унинг ташқи кўриниши кул ранг яшилсимон бўлиб, ҳаммага таниш. Долларнинг келиб чиқиш тарихи ҳақида кўпгина қизиқарли маълумотлар мавжуд. Мисол учун, АҚШ доллари купюрасини тайёрлаш баҳоси 5,7 центни ташкил қилади. Келинг, энди фактларга ўтамиз.

1. АҚШ доллари- фақатгина АҚШ расмий валютаси эмас
АҚШ миллий валютаси Сальвадор, Шарқий Тимор, Эквадор, Замбабве ва Маршал оролларида ҳам расмий валюта ҳисобланади.Гуам , Палау ва Пуэрто-Рикода АҚШ доллари миллий валюта билан биргаликда айланади.
2. Жаргондаги «Бакс” сўзи буғунинг териси номидан келиб чиққан
Инглиз тилида буғу эркагининг номи buck. У бир пайтлар ҳиндулар билан савдо қилишнинг асосий қуроли бўлган. Улар буни «оловли сув”, ўқлар ва ҳ.к. алмаштиришган. Шунингдек, bucks сўзини келиб чиқиш тарихини қадимий вино (муссалас) ишлаб чиқариш маъбуди ҳисобланиш Бахус номга ҳам аталган деган гаплар бор.
3. «Доллар” сўзи олмончадаги «Taler” сўзидан келиб чиққан
Илк маротаба «доллар” сўзи америка пулларига нисбатан айтилмаган. Бу ном 1567 йилдан 1571 йилга қадар муомилада бўлган шотланд тангаларига қўлланилган. Америка пулига доллар номини голланд кўчманчилари олиб келди. «Доллар” номи америка валютасига расман 1794 йилда берилди.
4. Долларни ишлаб чиқариш учун зиғир ва пахта моддаларидан фойдаланилади
Долларлар нашр қилинадиган қоғоз таркибига 25% зиғир, 75% пахта ва кўп бўлмаган ҳажмда майда синтетик толалар киради. Бу толалар кўк ва қизил рангга эга бўлиб, бутун купюра устида кўриниб туради. Банкнотанинг тахминий оғирлиги-1 грамм.
5. Энг кўп тарқалган банкнота бу – 1 долларлик
Нашр қилинган банкноталарнинг деярли ярми 1 долларликларни ташкил қилади. 2 доллларлик банкноталар охирги марта 2003 йилда нашр қилинган ва бора-бора муомиладан чиқиб бормоқда.
6. Ҳар бир танга ва банкнотада «In God We Trust” деган ёзув мавжуд
«Худога ишонамиз” ёзуви илк маротаба америка тангаларида 1864 йилда пайдо бўлган. Юз йил ўтгандан сўнгина, бу афсонавий ёзувни барча банкноталарга нашр қилиш буюрилди.
7. Кунига 35 млн. банкнота ишлаб чиқилади
Шиқирлаб турадиган АҚШ долларлари кунига муомилага киритилади. Агар номиналларни бўйича ҳисобланса, Штатларда кунига 635 млн. доллар атрофида чиқарилади. Бироқ, ҳудду шу миқдордаги банкноталар ҳар куни қўллашга яроқсиз ҳолга келганлиги учун муомиладан чиқарилади ҳам.
8. Долларлар тасаввур қилмас даражада чидамлидир
Замонавий купюралар 4 мингдан зиёд буклашларга чидайди. Зероки, ҳар бир купюра учун хизмат қилиш муддати белгиланган: 100 доллар – 5 йил, 20 доллар-атига 25 ой. Майда купюраларнинг муддати қисқалиги мантиқан айён. Улар қўлдан қўлга ўтиб кўп қўлланилади.
9. Долларларни 1929 йилдаги стандартлар бўйича нашр қилишади
Дунёдаги энг машҳур купюраларни устки кўринишини 1929 йилда тасдиқлашган. Ўша вақтда купюранинг олд қисмида портрет, орқа қисмида тарих обидалари, архитектура ва табиат тасвирланади деб таъсис этилган. Ўз вақтида айтиш жоизки, долларга аёл портрети фақатгина 1886 йилда бир бора тасвирланган. 1 долларлик банкнотада Марта Вашингтоннинг портрети тасвирланган эди.
10. Энг йирик номинал бу – 100 минг долларлик банкнотадир

Юз минглик банкноталар 1969 йилгача муомилада бўлган. Президент Ричард Никсон бу купюрани ишлаб чиқаришни тўхтатишни буюриб, энг юқори номинал банкнотани 100 долларлик бўлишини йўлга қўйди. 1969 йилга қадар чиқарилган юз мингталик купюраларни Федерал заҳира тизимига мурожаат қилиб, муомиладига купюраларга алмаштириш имкони мавжуд.

Изоҳ билдириш