16809

5 сентябрдан Ўзбекистон банкларида валюта эркин сотила бошланади

Иқтисод 3 сентябрь 14:14 836

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи галдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5177-сонли фармонни имзолади. «Валюта сиёсатини эркинлаштириш бўйича дастлабки чоралар тўғрисида»ги Фармонига асосан, 2017 йил 5 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси резидентлари — жисмоний шахслардан валюта алмаштириш шохобчаларида эркин равишда валюта сотиб олиш бошланади.

Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари жорий халқаро операциялар (товарлар, меҳнатлар ва хизматлар импорти, фойдани репатриация қилиш, кредитларни сўндириш, сафар харажатларини тўлаш ва бошқа савдога оид бўлмаган ўтказмалар) бўйича хорижий валютани тижорат банкларидан чекланмаган миқдорда харид қилишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси жисмоний шахслари — резидентлари тижорат банкларининг конверсион бўлимларида хорижий валютани эркин сотиш ва харид қилишлари мумкин. Бунда ўрнатилган қоидага кўра, сотиб олинган маблағлар халқаро тўлов карталарига ўтказиб берилади ва ундан хорижда ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланиш мумкин бўлади.

Юридик шахсни ташкил қилмасдан озиқ-овқат импорти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларга 5 сентябрдан бошлаб, жисмоний шахслар учун ўрнатилган тартибда, банк ҳисоб рақами орқали хорижий валюта сотиб олишга рухсат берилади.

Мулкчилик шаклидан қатъи назар, экспорт билан шуғулланувчиларнинг хорижий валютадан тушумини мажбурий сотиш талаби бекор қилинади.

Юридик шахс мақомига эга бўлмаган хусусий тадбиркорлар, шунингдек, хорижий валютада даромадга эга бўлган фермер хўжаликларига ўзларининг банкдаги ҳисобварағидан нақд валюта ечиб олишига рухсат берилади.

Шунингдек, экспортчиларга, уларнинг мулк шаклидан қатъи назар, хорижий валютада олинган даромаднинг маълум қисмини мажбурий сотиш талаби бекор қилинади.

Изоҳ билдириш