41258

3 фоизлик 800 миллиард сўм кредит маблағлари аҳолига тақсимланмоқда

Иқтисод 6 июнь 15:36 2 275

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмасига асосан Андижон вилоятида «Ҳар бир оила тадбиркор» шиори остида имтиёзли кредитлар тақдим этилиши ҳақида хабар берган эдик.

Давлатимиз раҳбари Андижон вилоятига ташрифи чоғида ҳар бир оилалардаги турмуш маданиятини шакллантириш, яшаш шароитини яхшилаш мақсадида вилоятда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берганди.

Ушбу дастур ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда бир қанча хорижий молия институтлари томонидан 100 миллион АҚШ доллари ёки 800 миллиард сўм миқдоридаги маблағ ажратилди.

Айни пайтда ушбу маблағ аҳолининг чорвачилик, қуёнчилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик йўналишларидаги фаолиятларини ташкил этиш, иссиқхоналар қуриш, боғ ва токзорлар яратиш, сартарошлик, косметология хизмати, косибчилик, тунукасозлик, ёғоч ва аллюминь профилдан эшик ва ромлар тайёрлаш, заргарлик, автосервис устахоналари очиш, қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби 20 дан ортиқ йўналишларга йўналтирилмоқда.

«Хонадонимда сув таъминоти яхши йўлга қўйилган. Бу менинг балиқчилик билан шуғулланишим учун яхшигина имконият яратади. Ҳукуматимиз томонидан берилаётган имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда интенсив усулда балиқ парваришлаш билан шуғулланишга қарор қилдим», – дейди Қўрғонтепа тумани истиқомат қилувчи Абдураҳим Хўжамбердиев «Халқ сўзи» мухбири Саминжон Ҳусанов билан суҳбатда.

Вилоят ҳокимлигида ташкил этилган ишчи гуруҳи аъзолари мавжуд 878 та маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлишиб, фуқароларнинг хоҳиш – истаклари ва имкониятлари ўрганиляпти.

Изоҳ билдириш