36459

2017 йил пенсия ва нафақалар учун 16,6 трлн.сўмдан ортиқ маблағ сарфланган

Иқтисод 19 апрель 12:56 148

Пенсия жамғармаси тизимида 3,3 млн. нафардан кўпроқ пенсионерлар ва нафақа олувчилар мавжуд бўлиб, мамлакатимиз аҳолисининг ўртача 10% ни ташкил этади. 2017 йил давомида Пенсия жамғармаси таркибий тузилмаларида 298 минг нафар фуқарога пенсия ва нафақалар тайинланган бўлиб, 2016 йилга нисбатан бу кўрсаткич 40 минг нафарга кўпроқдир. Натижада, 2017 йил 1 январь ҳолатига нисбатан пенсия ва нафақа олувчилар сони 156 минг нафарга ошган.

Ўтган 2017 йил давомида пенсия ва нафақа тўловлари учун жами 16,6 трлн.сўмдан ортиқ маблағ молиялаштирилган бўлиб, Давлат бюджетининг жами ҳаражатларининг ўртача учдан бир қисмини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ҳамда 2017 йил 13 мартдаги қарорларига мувофиқ 2017 йил февралдан бошлаб барча турдаги пенсиялар ва нафақалар фақат нақд пул кўринишида тўланиши, пенсия ва нафақалар АТ «Халқ банки» филиаллари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган махсус кассасалар орқали, шунингдек мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсиялар ва нафақаларни махсус кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахсларга пенсиялар ва нафақалар бевосита улар яшайдиган жойга етказиб берилиши йўлга қўйилди.

Изоҳ билдириш