40689

2017 йил GM Uzbekistan’да неча дона автомобиль ишлаб чиқарилди?

Иқтисод 31 май 16:00 294

2017 йил GM Uzbekistan АЖда 140 247 дона автомобиль ишлаб чиқарилган бўлиб, 2016 йил билан таққослаганда ўсиш ҳажми 59 фоизни ташкил этган. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖда ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди деб ёзади  Kun.uz

Қайд этилишича, Самарқанд автомобиль заводида эса ўтган йилда 3600 дона юк автомобиллари ва автобуслар ишлаб чиқарилган. Ўсиш ҳажми 5,5 фоизни ташкил этган. JV MAN Auto-Uzbekistan қўшма корхонасида эса 1200 дона юк автомобиллари ва автобуслар ишлаб чиқарилган.

Таъкидланишича, 2017 йилда GM Uzbekistan АЖ савдо тизимида шаффофликни таъминлаш мақсадида ички бозорда автомобиллар савдосининг янги тизимини ишга туширди. Натижада Ўзбекистон ишлаб чиқарилган енгил автомобилларни Chevrolet.uz ягона савдо портали орқали ҳам харид қилиш имконияти яратилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ GM Uzbekistan Matiz ишлаб чиқаришни тўхтатаётгани ҳақида хабар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев эса 29 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Андижондаги автомобиль заводини танқид қилганди.

Изоҳ билдириш