50743

100 000 сўмлик банкнота чиқарилишининг инфляцияга таъсири борми?

Иқтисод 21 январь 21:01 1 445

Хабарингиз бор, 15 январь куни Олий Мажлис Сенати 100 минг сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади. Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Муҳамет Жумагалдиев юз минг сўмлик купюра муомалага киритиши инфляцияга қандай таъсир қилиши ҳақида фикр билдирди.

– Марказий банк томонидан 100 минг сўмлик банкнотани муомалага чиқаришдан мақсад аҳолига нақд пул орқали ҳисоб-китобларда қулайлик яратиш, сақлаш, ташишни осонлаштириш, муомаладаги банкноталар структурасини оптималлаштиришдан иборат.

Юз минг сўмлик банкнота эскирган пул бирликларини муомаладан чиқариш ҳисобига муомалага киритилмоқда. Шунинг учун, бу банкноталарнинг муомалага чиқарилиши амалдаги нақд пул массасининг ошишига олиб келмайди.

Демак, муомаладаги нақд пуллар структурасининг ўзгариши инфляциянинг ошишига таъсир қилмайди. Яна ҳам соддароқ айтганда, 100 минг сўмлик пул аҳолига қўшимча қулайлик яратади ва банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширади.

Изоҳ билдириш