18539

1 октябрдан банкларда нақд пул кўринишидаги хорижий валюта маблағлари сотилади

Иқтисод 23 сентябрь 22:18 559

Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб аҳолига нақд хорижий валюта сотиб олишга рухсат берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповга асосланиб Рейтер агентлиги хабар қилди.

Журналистларнинг ҳукумат миллий валютани девальвация қилишда давом этиш-этмаслиги ҳақидаги саволига бош вазир «Буни бозор кўрсатади», деб жавоб берган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 5 сентябрдан бошлаб резидент жисмоний шахслар алмаштириш пунктларида валютани чегараланмаган миқдорда сотиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Аҳоли валюта сотиб олганда эса конверсион карталарга ўтказиб бериш йўлга қўйилганди.

Бундан ташқари, бир неча кун олдин хусусий тадбиркор ва фермер хўжаликларига банкдаги ўз ҳисоб рақамларидан нақд валюта олишга рухсат берилганлиги хабар қилинганди.

Изоҳ билдириш