43276

1 июлдан божхона юк декларациясини тўлдириш тартибига ўзгартириш киритилади

Иқтисод 28 июнь 17:07 438

Давлат божхона қўмитасининг қарори билан Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тузатишлар киритилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.

Шу йилнинг 1 июлидан жорий этилаётган асосий ўзгартиришлар қайд этиб ўтилади.

Биринчидан, декларант божхона брокерларига мурожаат қилмасдан БЮДни тўлдириши ва ўз номидан, ш.ж. Интернет орқали электрон шаклда, реал вақт режимида божхона органларига тақдим этиши мумкин.

Иккинчидан, электрон шаклдаги БЮД тўғри тўлдирилганлигини дастлабки текшириш тартиби белгиланди. Уни ДБҚнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими дастлабки мантиқий назорат воситасида амалга оширади.

Камчиликлар аниқланса, тизим реал вақт режимида бу ҳақда декларацияловчи шахсга аниқланган камчиликлар кўрсатилган электрон хабарнома юборади.

Текширув ижобий натижа берса, БЮД онлайн-рўйхатдан ўтказиш йўли билан расмийлаштириш учун қабул қилинади.

Учинчидан, энди БЮД рақами учта (илгари – тўртта) элементдан ташкил топади. Мутахассиснинг малака аттестати берилган йил ва унинг рақами ўрнига декларацияловчи шахснинг СТИРи кўрсатилади.

Тўртинчидан, янги таҳрирда қуйидаги Таснифлагичлар (Йўриқномага иловалар) берилган:

• божхона постлари;
• битим хусусияти;
• преференциялар, имтиёзлар ва божхона тўловларини тўлашнинг бошқа хусусиятлари;
• товарларни олиб ўтиш хусусиятлари;
• БЮДни тўлдиришда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар турлари;
• божхона тўловлари.

Ҳужжат 1.07.2018 йилдан кучга киради.

Изоҳ билдириш