41681

1 августдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига янги имтиёзлар берилади

Иқтисод 12 июнь 11:32 1 203

Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ 2018 йил 1 августдан бошлаб алоҳида тоифадаги тадбиркорлик субъектларига қуйидаги имтиёзлар берилди:

Мазкур преференцияларни қўллаш тартиби Молия вазирлиги томонидан бир ой муддатда ишлаб чиқилиб тасдиқланади.

2018 йил 1 августдан бошлаб штатдаги ходимларининг 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан ташкил топган ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари корхоналари жами ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 4,7 фоиз миқдорда белгиланади.

2018 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти корхоналарига тегишли ишлаб чиқариш объектлари ҳолатини яхшилаш ва уларга бириктирилган ер майдонларидан оқилона фойдаланиш бўйича аниқ чора-тадбирлардан иборат “Йўл харитаси” ишлаб чиқилади.

Изоҳ билдириш