44870

1 августдан аҳолига етказиб бериладиган суюлтирилган газ нархи ошади

Иқтисод 19 июль 9:21 1 037

2018 йил 18 июль куни “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятида Халқ розилиги – давлат тараққиётининг бош омили” мавзуида Республика конференцияси бўлиб ўтди. Унда “Ўзтрансгаз” АЖ ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси, Фуқароларнинг ўзини ўзи  бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши бошқаруви, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Маълумки, “Ўзтрансгаз” АЖ истеъмолчиларни табиий  газ  билан  узлуксиз  таъминлаш,  шунингдек,  етказиб бериш,  транзит  ва  экспорт  қилиш  вазифалари билан шуғулланади. Ҳозирги кунда республикамизда 6 миллион 143 минг истеъмолчига газ ёқилғиси етказиб берилмоқда. Шулардан 3 миллион 300 минг уй-жой ва 83 мингга яқини улгуржи истеъмолчига табиий газ, 2 миллион 760 минг аҳоли хонадонларига эса суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.

Улгуржи табиий газ истеъмолчиларининг 5 минг 700 га яқинини саноат корхоналари, 45 минг 500га яқини маиший хизмат кўрсатиш объектлари ҳамда 31 минг 500 таси якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларидир.

Анжуманда мурожаатларни кўриб чиқишда газ таъминоти корхоналари ходимларининг муомала ва ҳуқуқий маданиятига эътибор қаратиш, юзага келадиган низоли ва баҳсли ҳолатларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Маълум қилинишича, айни пайтда 1 килограмм суюлтирилган газ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 720 сўм, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент вилоятларида 700 сўм, қолган ҳудудларда эса 500 сўмдан етказиб бериляпти. Жорий йилнинг 1 августидан эса аҳолига бериладиган 1 килограмм суюлтирилган газ барча ҳудудлар учун бир хил — 800 сўм етиб белгиланмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда республикадаги 6 миллион 143 минг истеъмолчига газ ёқилғиси етказиб берилмоқда. Шундан 3 миллион 300 мингта уй-жой, 83 мингга яқин улгуржи истеъмолчи табиий, 2 миллион 760 минг аҳоли хонадонлари эса суюлтирилган газ билан таъминланмоқда.

Изоҳ билдириш