1822

Жиноятчилар Ferrari асосчисининг танасини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди

Дунё 29 март 10:01 290

Италия полицияси Ferrari асосчиси  Энцо Феррарини танасини ўғирлаб кетишни режалаштирилган банда фаолиятини фош қилди. Бу хақида Corriere della Sera нашри хабар бермоқда.

Полиция маьлумотларига кўра, жиноятчилар компания асосчисини танасини Модена шахрида дафн қилинган қабристондан олиб чиқиб кетмоқчи бўлишган. Уларнинг кейинги мақсади эса танани қайтариш эвазига катта пул талаб қилиш бўлган. Жиноятчилар бир неча бор қабристонга боришган ва хаммасини тўлиқ режалаштиришган.

Полиция шунингдек ушбу жиноятчиларни Сардиния ороли ва Шимолий Италия ўртасида қурол савдоси билан шуғулланишларини аниқлашди.

Изоҳ билдириш