36854

Жанубий Корея ва Шимолий Корея раҳбарлари учрашувига жиддий тайёргарлик кўрилмоқда

Дунё 24 апрель 9:23 214

Корея ярим оролидаги Пханмунжом демилитация қилинган зонасида Шимолий ва Жанубий Корея вакиллари учрашиб, икки давлат раҳбарлари саммитига тайёргарлик кўриш масалалари бўйича музокараларнинг учинчи раундини ўтказишади. Бу ҳақда Корея Республикаси бирлашиш вазирлиги хабар қилди.

Томонлар саммит ўтказилишининг аниқ санаси ва тадбирларнинг хавфсизлигини таъминлаш кабиларни ўз ичига олган масалаларда охирги келишувга эришишлари керак. Яқинда Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин ўз ёрдамчилари ва тегишли давлат органлари вакиллари билан ушбу саммит кун тартибига бағишланган мажлис ўтказганди. Унда мазкур тарихий тадбир якуни бўйича имзоланадиган декларация лойиҳаси кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин “Йонхап” ахборот агентлиги 27 апрелга режалаштирилаётган икки давлат етакчилари ўртасидаги саммитда ядросизланиш, мустаҳкам тинчликни йўлга қўйиш ва ўзаро муносабатларни яхшилаш масалалари кўриб чиқилиши ҳақида хабар берганди.

Изоҳ билдириш