1202

Жаҳонннинг энг бой кишилари орасида Алишер Усмонов 66-ўринни эгаллади

Дунё 21 март 14:36 385

Forbes рейтингида энг бой россияликлар орасида келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Алишер Усмонов бешинчи ўринни эгаллади. Алишер Усмонов.

Рейтингни «Новатэк» ва «Сибур» ҳаммуассисиси, 18,4 млрд доллар бойликка эга Леонид Михельсон бошқармоқда. Умумжаҳон рейтингида у 46-ўриндан жой олди. Алишер Усмоновнинг бойлиги эса 15,2 млрд доллар деб баҳоланмоқда. Усмонов жаҳон бойлари орасида 66-ўринни эгаллади. Рўйхатдан Михельсон ва Усмонов билан бирга Алексей Мордашов (17,5 млрд), Владимир Лисин (16,1 млрд), Геннадий Тимченко (16), Вагит Алекперов (14,5), Михаил Фридман (14,4), Владимир Потанин (14,3), Андрей Мельниченко (13,2), Виктор Вексельберг (12,4) жой олишди.

Изоҳ билдириш