34071

Японияда йирик хазина топилди

Дунё 14 март 15:49 314

Хасуда шаҳридаги археологик қазишмаларда қўлга киритилган хазина Япония тарихидаги энг йириги деб ҳисобланмоқда, дея хабар беради РИА Новости.

Тупроқ остидан чиққан хумнинг бўйи 70 сантиметр бўлиб, унинг ичидаги мис тангалар сони 260 минг дона. Энг қизиғи мис чақаларнинг бари тешик. Бу улар ипга тизилган ҳолда кўмилганидан далолат экан.

Археологлар топилмани XV-XVI асрларга тегишли, деб ҳисобламоқда.

Айни вақтда хазина кўргазмага қўйилган.

Изоҳ билдириш