8009

Япония ва АҚШ биргаликда Шимолий Кореяга нисбатан босимни кучайтиришга келишиб олди​

Дунё 30 май 8:32 240

Япония Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Норио Маруяма мамлакат Бош Вазири Синздо Абе ва АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Кореяга нисбатан босимни кучайтиришга келишиб олгани ҳақида хабар берди.

«Икки мамлакат раҳбарлари Шимолий Кореяга босимни кучайтиришга келишиб олишди, шунингдек, минтақадаги Хитойнинг алоҳида ўрини ва кучи ҳақида сўз борди”, дейди у.

Япония Шимолий Кореянинг денуклеаризация қилиш давомида G7 мамлакатларининг барчаси билан ҳамкорлик қилишга очиқ эканини билдирди, деб ёзади РИА.

Эслатиб ўтамиз, 26 май куни Италиянинг Таормина шаҳрида G7 мамлакат раҳбарларининг Саммити ўз ишини бошлади.

Изоҳ билдириш