3638

Япония парламенти АҚШ қўшинларини жанг ҳудудида қурол-яроғ ва ўқ-дори билан таъминлашга рухсат берди

Дунё 14 апрель 16:42 318

Япония парламентининг юқори палатаси қайта кўриб чиқилган АҚШ билан ҳарбий-моддий таъминот ҳақидаги келишувни маъқуллади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Мазкур келишувга кўра, Япония ўз-ўзини мудофаа кучларига Америка қўшинларига жанговар ҳаракатлар ҳудудларида қурол-яроғ ва ўқ-дори етказиб беришга рухсат берилади. Олдинроқ улар жанговар операцияларга аралашиб қолиш хавфи туфайли бундай ҳуқуққа эга эмас эди.

Юқори палата, шунингдек, Буюк Британия ва Австралия билан ҳам шундай келишувларни маъқуллади.

Изоҳ билдириш