27374

Ўзбекистонликларни Россияда ишга жойлаш бўйича битим кучга кирди

Дунё 25 декабрь 14:15 484

2017 йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 5 апрелда Россияга амалга оширган давлат ташрифи чоғида имзоланган Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим кучга кирди.

Мазкур Битим ишчи кучи ҳаракатланиши жараёнини тартибга солиш ва уни ҳуқуқий жиҳатдан янада такомиллаштириш ҳамда Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган меҳнаткаш-мигрантларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш заруриятидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилди.

Ҳужжат Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш бўйича томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги тартиби ва шартларини белгилаб беради ҳамда қуйидагилар орқали меҳнат миграцияси соҳасидаги халқаро эътироф этилган ҳамкорлик шаклларини ўрнатишни кўзда тутади:

меҳнат ресурсларига реал эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, юборилаётган ишчиларнинг сони, уларнинг мутахассислиги ва қабул қилувчи минтақани аниқлаш;

Россиянинг ваколатли органлари томонидан меҳнат мигрантларига энг кам иш ҳақи талабларига риоя этиш, муносиб турмуш шароитларини яратиш, тиббий ва ижтимоий суғурта билан таъминлаш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий кафолат тақдим этадиган тартибни жорий қилиш.

Изоҳ билдириш