24477

Ўзбекистонлик аёл қаромоғидаги болани сотгани учун Москвада 5 йилга қамалди

Дунё 22 ноябрь 15:05 397

Москва шаҳрининг Симонов суди Ўзбекистон фуқароси бўлган аёлни беш йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида қарор чиқарди. Москва суди томонидан ўзбекистонлик Сабоҳат Ортиқовага “бола сотиш” айби билан хукм чиқарилган. Бу ҳақида “Xakac.info” нашри маълум қилган. Аёл танишларининг фарзандини сотиб юборгани учун судланди.

Ойига 27 минг Россия рубли эвазига маҳаллий фуқароларининг икки ойлик чақалоғига энага бўлган  Сабоҳат Ортиқова ўзининг танишларига ана шу чақалоқни сотишга уринган. Воқеадан хабар топган ҳуқуқ-тартибот органлари уюштирган тезкор тадбир давомида Сабоҳат Ортиқова қўлга олинган.

Маълумотларга кўра, боланинг шахси дарҳол аниқлаштирилган ва ўз ота-онасига қайтарилган.

Изоҳ билдириш