43928

Ўзбекистонга қўшни бўлган икки давлат чегарасида жойлашган АЁҚШ портлади (Видео)

Дунё 5 июль 17:06 775

4 июль куни кечқурун Қирғизистон ва Тожикистон республикалари чегарасида, Хистеварз қишлоғидаги Хўжанд-Конибодом трассасида жойлашган АЁҚШда ёнғин чиқиб, кейин портлаб кетди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Ёнғин оқибатида АЁҚШ ва ундаги бинолар, еттита юк машинаси, иккита микроавтобус, битта енгил машина зарар кўрди. Ёнғинни ўчиришда учта Қирғизистон республикасига, битта Тожикистон республикасига тегишли ўт ўчириш бригадалари иш олиб боришди.

Ёнғин чиқишига суюлтирилган газ олиб келаётган автомобиль сабаб бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ҳодиса оқибатида 4 киши жабрланган, улар куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилган.

Изоҳ билдириш