1278

«Ўлим гуруҳи» ташкилотчиларига жазо чоралари зудлик билан ишлаб чиқилмоқда

Дунё 22 март 20:18 281

Россия Думаси спикери Ирина Яровая «ўлим гуруҳлари» ташкил қилган шахсларни янада қаттиқроқ жазолашни таклиф қилган эди.

Москва вилояти Думаси депутатлари Ирина Яровая таклиф қилган, болаларни ўлимга ундаш учун бериладиган жазонинг қаттиққўллигини оширишга қаратилган қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашмоқда, деди депутат Андрей Голубев. «Қонунчилик масаласига келсак, биз унга овоз бердик, ҳозир қонун тезкорлик билан мувофиқлаштирилмоқда», — деди депутат журналистларга. Россия Давлат Думаси вице-спикери Ирина Яровая томонидан таклиф қилинган қонун лойиҳаси балоғатга етмаган ёшларни уларнинг ҳаётига хавф солувчи ҳатти-ҳаракатларга ва суиқасд қилишга ундаш учун белгиланган жазо чораларини янада қаттиққўл қилишга қаратилган. Эслатиб ўтамиз, охирги вақтларда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ҳудудларида ўсмирларни суиқасд қилишга ундайдиган ўйинлар кўпайиб кетган. Ижтимоий тармоқларда «ўлим гуруҳлари» деб ном олган бундай гуруҳлар МДҲда юзлаб ўсмирлар ўлимига сабаб бўлган. Шунга ўхшаш гуруҳлар фаолияти ва улар Ўзбекистонда ҳам пайдо бўлаётгани ҳақида бир неча марта ҳабар берган эдик.

Изоҳ билдириш