29955

Украинада ўзбекистонлик жиҳодчи қўлга олинди

Дунё 22 январь 9:15 981

Украина хавфсизлик хизмати экстремистик ташкилот аъзоси бўлган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди, деб хабар қилмоқда муассаса ахборот хизмати.

“Украина хавфсизлик хизмати ходимлари Интерпол ва Европол хабари асосида, Одесса вилоятида ўта оғир жиноятлар содир этгани учун халқаро қидирувга берилган, Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди”, — дейилган хабарда.

Муассаса хабарига кўра, қўлга олинган шахс, “Жиҳодчилар” ҳамда “Жамаат” каби экстремистик гуруҳлари фаолиятида иштирок этган ва гуруҳ таркибида бўлган.

УХХ маълумотларига кўра, у радикал ислом ғояларини тарғиб қилиш ва экстремистлар ёллаш билан янги экстремистлар ёллаш билан шуғулланган.

Махсус хизмат хабарига кўра, қўлга олинган шахс Украинада ҳам худду шу фаолиятини давом эттиришни ният қилган. Айни дамда уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Изоҳ билдириш