17651

Туркманбоши портида терактнинг олди олинди

Дунё 13 sentyabr 8:51 304

Туркманбоши портида терактнинг олди олинди. Шаҳардан Бокуга йўл олган паромни портлатмоқчи бўлишди, деб хабар қилди Спутник Озарбайжон «Хроника Туркменистана» нашрига таянган ҳолда.

Ҳодиса 28 август куни рўй берган бўлса-да, аммо у фақат сешанба, 12 сентябр куни оммага ошкор қилинган.Ёвуз ниятли шахслар — Туркманистонлик ака-укалар эканлиги аниқланган. Уларнинг исми ошкор қилинмаяпти.

Хабарга кўра, эркаклар Туркманбоши ва Баку шаҳарлари ўртасида мунтазам қатнайдиган йўловчиларни ва юк ташувчи «Бахтиёр» пароми бортига портловчи моддаларни олиб ўтишга уринишган.

Ака-укалар чипталарни ҳар хил жойга олишган ва портловчи моддаларни алоҳида-алоҳида олиб ўтишни режалаштиришган. Бомбани эса паромнинг ўзида йиғишни мўлжаллаганлар. Портлаш Туркманистон ҳудудига кираверишда юз бериши керак бўлган.

Ўша куни паромда 170га яқин йўловчилар, шунингдек Туркия компанияларига қарашли экипажли юк машиналари бўлган.

Нашр маълумотига кўра, махсус хизматлар терактга ҳозирлик кўрилаётгани ҳақида олдиндан хабардор бўлишган.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар