42375

Туркияда автобус ағдарилиб кетди. Йўловчилар жароҳатланди (видео)

Дунё 20 июнь 8:46 276

Туркиянинг Ойдин вилоятида йўловчи автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида 45 киши яраланди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги маълумотларига таяниб «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Ижтимоий тармоқларда воқеа жойидан олинган видео ҳам пайдо бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ичида туристлар бўлган автобус Бодрумдан Истанбулга кетаётган эди.

Жабрланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга ётқизилди. Шифокорларнинг айтишича, икки киши қаттиқ яраланган. Уларнинг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Изоҳ билдириш