2697

Трамп Си Цзинпин билан дўст бўлишга умид билдирди

Дунё 7 апрель 11:00 318

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин билан узоқ мулоқот ўтказди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Маълумотларга кўра, ушбу суҳбатдан сўнг Трамп журналистларни икки етакчи ўртасида дўстона алоқалар вужудга келаётганига ишонтирган.

«Хитой президенти ва унинг ниҳоятда иқтидорли рафиқаси — Хитойда катта ном қозонган буюк қўшиқчини қабул қилиш катта шараф. Сизларни Қўшма штатларда қабул қилиш шарафдир», — деб айтган Трамп

Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида кечки тушликдан олдин Си Цзинпинга мурожаат қилар экан. Трамп матбуотга ҳозирча музокаралар якуни бўйича ҳеч қандай фикр билдиролмаслигини айтган.

«Биз узоқ музокара ўтказдик. Ҳозирча сизларга ҳеч нарса деёлмайман. Ҳеч нарса. Аммо биз дўстликка пойдевор қўйдик. Мен буни сезяпман. Ўйлашимча, истиқболдаги муносабатларимиз узоқ муддатли ва жуда яхши кечади, мен келажакка катта тўлқинланиш билан қараяпман», — деб таъкидлаган Америка етакчиси.

Трамп ва Си Цзинпин учрашуви пайшанба ва жума кунлари Америка президентининг Мар-а-Лаго қароргоҳида кечмоқда. Экспертлар тахминига кўра, икки етакчи иккиёқлама муносабатлар, жумладан, иқтисодий номутаносиблик, Тайвань масаласи, Жанубий-Хитой денгизи бўйича тортишув, шунингдек, Шимолий Кореянинг ядро муаммоси масалаларини муҳокама қилишмоқда.

Изоҳ билдириш