50158

Трамп: Биз Сурияда «ИД» устидан ғалаба қозондик

Дунё Бугун 9:54 0

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Twitterдаги саҳифасида Сурияда ИШИД устидан тўлиқ ғалаба қозонилганини эълон қилди.

“Биз Сурияда ИШИД устидан ғалаба қозондик, президентлигим вақтида у ерда бўлишимизнинг ягона сабаб шу эди”, деб ёзди Америка етакчиси.

Шу билан бирга, АҚШ ушбу мамлакат ҳудудида ҳамкорлар билан ишни давом эттиришга ҳозир. Бу ҳақда АҚШ Сурия ҳудудидан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетаётгани ҳақидаги хабарга изоҳ берган полковник Роб Мэнинг маълум қилган.

Чоршанба куни эрталаб Америка ОАВлари АҚШ Қуролли кучлари ўз ҳарбий қисмларини Суриянинг шимоли-шарқий қисмидан тўлиқ олиб чиқиш учун тайёргарлик кўрмоқда, дея хабар беришган эди.

Қуролли низо Сурияда 2011 йилдан буён давом этмоқда. Россия вазиятни тинчлик йўл билан ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда.

Изоҳ билдириш