18244

Тошкентга Россия хавфсизлик кенгаши котиби Патрушев ташриф буюрди

Дунё 21 сентябрь 8:58 607

Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев хавфсизлик масалалари бўйича Россия-Ўзбекистон маслаҳатлашувларини ўтказиш учун Тошкентга етиб келди, деб хабар берди РИА Новости.

Шу йилнинг май ойида Патрушев хавфсизлик масалалари бўйича юқори лавозимли вакиллар билан бўлиб ўтган Саккизинчи халқаро учрашувда Россия ва Ўзбекистон махсус хизматлари ва мудофаа маҳкамалари ҳамкорлигини муҳокама қилганди.

2017 йил июнида ШҲТ бош котиби Рашид Алимов Осиёдаги ҳамкорликка бағишланган форум анжуманида минтақадаги хавфсизликни фақатгина биргаликда таъминлаш мумкинлигини билдирган эди.

Изоҳ билдириш