47546

Тошкентдан Россияга автобус қатнови йўлга қўйилди

Дунё 14 сентябрь 16:41 766

“Тошкент – Нижний Новгород” автобус йўналишида жорий йилнинг 14-сентябридан бошлаб автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

Ушбу йўналишда Ўзбекистон томондан ташувчи «UzKaz Avto Trans» МЧЖ шаклидаги ҚК, Россия томонидан эса ташувчи «Панюшкин С.Ю.» ЯТТ хизмат кўрсатади. Йўловчилар бугунги кунда энг замонавий ва бир қатор қулайликларга эга бўлган «Vanholl» русумли автобусларда ўз манзилларига етказилади.
Йўналишнинг масофаси 3000,0 км., қатновга сарфланадиган умумий вақт 61 соату 00 минут, йўлкира ҳақи ташувчилар томонидан Тошкентдан Нижний Новгородгача – 500 минг сўм. Нижний Новгороддан Тошкентгача эса – 6 минг рубл қилиб белгиланди.

Йўналиш “Ғишт кўприк” (Ўзбекистон), “Жибек Жоли”, “Жайсан” (Қозоғистон), “Сагарчин” (Россия) назорат ўтказиш масканлари орқали амалга оширилади.

Изоҳ билдириш