36979

Торонтода одамлар устига микроавтобус ҳайдаган шахс МДҲлик бўлиб чиқди

Дунё 24 апрель 18:44 766

Торонтода пиёдалар устига машина ҳайдаган шахснинг исми шарифи эълон қилинди. У 25 ёшли Алек Минассян бўлиб чиқди деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Кеча 23 апрель куни микроавтобус пиёдалар устига чиқиб кетиши оқибатида 10 киши қурбон бўлган, 16 киши жароҳатланган эди. Ушбу воқеа одам гавжум чорраҳада содир бўлди.

Ушбу жиноят атайлаб амалга оширилгани маълум бўлсада, полиция ҳозирча буни теракт деб атагани йўқ. Жиноятчи воқеа жойидан ғойиб бўлган, лекин кейинчалик полиция томонидан қўлга олинган.

Келиб чиқиши МДҲ мамлакатларидан бири бўлган Минасяннинг фуқаролиги ҳам ҳозирча эълон қилингани йўқ. Фақат у Торонтода мактабни битиргани маълум. Ушбу жиноятни амалга ошириши сабаблари ҳам маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Канаданинг Торонто шаҳрида 22 — 24 апрель кунлари «Еттилик гуруҳи» учрашуви бўлиб ўтмоқда. Унда Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ, Франция ва Япония ташқи ишлар вазирлари иштирок этмоқда. Учрашув мавзуси — «Хавфсиз дунё қуриш йўлида».

Изоҳ билдириш